Видеотакрорлардан сўнг бразилиялик ҳакам "Реал"нинг голини инобатга олмади (видео)

Хабарингиз бор айни дамда БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасининг "Ал-Жазира" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлим ўрталарида "қироллик клуби" ярим ҳимоячиси Каземиро рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Бироқ, ўйинни бошқариб бораётган бразилиялик ҳакам Сандро Рикки видеотакрорлардан сўнг ватандошининг голини инобатга олмади.

Қуйида ушбу ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!