Виктор Жалилов: Биринчи даврада рақиблар бир-бирини яхши ўрганди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонига етиб келди. Терма жамоа мураббийлар штаби аъзоси Виктор Жалилов Сурияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини қисқача билдириб ўтди.

“Сўнгги саралаш босқичининг иккинчи давраси остонасида турибмиз. Биринчи даврада рақиблар бир-бирини яхши ўрганди. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир жамоа ўз стратегиясини ишлаб чиққан”, – деди Виктор Жалилов.

Виктор Жалилов Малайзиядаги иссиқ об-ҳаво ўйин натижасига таъсир қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

“Албатта, иссиқ ва нам об-ҳаво ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қўймайди. Ҳозир Ўзбекистонда ҳаво бу даражада иссиқ эмас. Шунинг учун бу ердаги иқлимга кўникишга ҳаракат қилдик”, – деди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!