Виктор Карпенко: "Бунёдкор" 2018 йилги ОЧЛга йўлланма олишига ишонаман

9 май,2017, 09:09 356

Виктор Карпенко:

 

ОЧЛ-2017 турнири "С" гуруҳи сўнгги, 6-туридан ўрин олган "Ал Айн" - "Бунёдкор" (3:0) учрашувидан сўнг "қалдирғочлар"нинг вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди. 

"Аввало "Ал Айн"ни ғалаба ва гуруҳни 1-ўрин билан якунлагани билан табриклайман. Ўйинни яхши бошладик. Вазиятлар ҳам яратдик. Афсуски биз улардан фойдалана олмадик, "Ал Айн" эса аксинча ўз имкониятларини голга айлантирди. 

Йигитлар майдонда курашишди. Бунинг учун уларга раҳмат. Биз бор эътиборимизни ички чемпионатга қаратганмиз. Энди олий лигада очколар йиғишни бошлашимиз керак. Футболда тасодифлар бўлмайди. Ҳар қандай ғалабани ортида меҳнат ётади.

Меҳнат қилишдан тўхтамаймиз ва янада яхшироқ ишлашда давом этамиз. "Бунёдкор" яна аввалги мавқеига қайтишига, 2018 йилги Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олишига ишонаман",  - деди Карпенко.