Виктор Кумиков: Ғалаба ҳаққоний бўлди

Pepsi Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК (0:1) жамоалари учрашувидан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Виктор Кумиков иштирок этди. Бу ҳақда Бекобод клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун муросасиз тўқнашувнинг шоҳиди бўлдик. Шогирдларимда иштиёқ юқори бўлганлиги боис зафар қучдик. Жамоаларнинг чиройли, сифатли ўйин кўрсатишига табиат инжиқлиги ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Ҳар битта ўйинда очко жуда ҳам зарур. Ўйинда қайд этилган натижа ҳаққоний бўлди деб ўйлайман", - деди Виктор Балютович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!