Виктор Кумиков: Ғалабани қўлдан бой берганимиздан афсусдаман

29 апрель,2017, 19:55 367

Виктор Кумиков: Ғалабани қўлдан бой берганимиздан афсусдаман

Ҳозиргина Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган маҳаллий "Нефтчи" ва Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоалари баҳси ўз якунига етди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун тайёр ғалабани қўлдан бой берганимиздан афсусдаман албатта. Бундан ташқари биз бугунги ўйинда тезкор қарши ҳужумларни амалга ошира олмадик. Аммо, бунга бир неча бор яқин келдик. Балки бугун мухлислар кутган чиройли ўйинни намойиш эта олмагандурмиз, чунки бугун ҳар иккала жамоа фақат очко учун майдонга тушган эди.

Айтиш керакки "Олмалиқ" Фарғонада ўтган барча учрашувларда ёки ютқазган ёки дуранг ўйнаган. Демак биз бу борадаги анъанани бузмадик (кулади).

Бугун ҳар иккала жамоа майдонга фақат ғалаба учун тушган эди ва улар шунга яраша жангавор ўйин намойиш этишди. Шундай экан бугунги ўйинда жамоалар жангавор дуранг қайд этишди десак ҳам бўлаверади.