Виктор Кумиков: Мақсадимиз – “Динамо” тўсиғидан ўтиб олиш

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал дастлабки ўйинидан ўрин олган “Динамо” – “Олмалиқ” (1:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

“Бугунги ўйин натижасини биз учун қониқарли дея оламан. Сафарда дуранг ўйнаш кубок баҳсида ёмон натижа эмас. Вазиятлардан фойдалансак, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Жавоб учрашуви олдидан кичик бўлсада устунликка эгамиз”, – деди Виктор Кумиков.

– “Динамо” ва “Олмалиқ” икки ҳафта олдин чемпионатда ҳам ўзаро ўйнаганди. Бу оралиқда «Динамо»нинг ўйини қанчалик ўзгарибди?

– “Динамо” сафардан кўра, бугун ўз майдонида анча яхши ўйнади. Ўшанда ўз уйимизда устунлик бизда эди, бугун эса рақиб анча яхши ўйин намойиш этди. Дастлабки бўлим якунида мувозанат тиклангач, иккинчи бўлимда қарши ҳужумда тўп сурдик, аммо вазиятлардан фойдалана билмадик.

– “Олмалиқ” жамоаси олдида Кубок баҳсларида қандай мақсад қўйилган?

– Мақсад? “Динамо” тўсиғидан ўтиш. Ҳозирча шуни уддалайлик, кейин эса кўраверамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!