Виктор Кумиков: Мухими – ғалаба қозондик

27 май,2017, 21:16 303

Виктор Кумиков: Мухими – ғалаба қозондик

Ўзбекистон чемпионати 12-туридан ўрин олган “Шўртан”  - “Олмалиқ”(0:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Олмалиқ” устози Виктор Кумиков ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

-  “Олмалиқ”ни Ғузордаги дастлабки ғалаба билан табриклаймиз!

- Раҳмат!

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз…

- Замонавий футболда энг мухими ғалаба қозониш керак. Биз ғалаба қозондик. Биз секин, оғир ўйинга гувоҳ бўлдик. Голдан олдин, ким биринчи гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонар эди. Биз бунга эришдик.

- Рақибнинг ўйинини қандай баҳолаган бўлар эдингиз? Қандай кучли ва кучсиз нуқталарни кўра олдингиз?

- Ҳар иккала жамоага ҳам тезкорлик етишмади. Иккала жамоа ҳам жуда кам тўп узатишларни амалга оширди ва йўқотишлар кўп бўлди. Мени хурсанд қилгани голни стандарт вазиятдан кирита олдик. Рақиб биринчи таймда яримта, иккинчисида иккита вазиятга эга бўлди. Ушбу баҳсда бошқа қизиқарли вазият бўлгани йўқ. Бу албатта менинг фикрим.

Бугун ҳар иккала жамоа ҳимояда яхши ўйнади. Ҳужумда ҳеч нимага эришилмагани фикримча ҳимоячилар ва дарвозабоннинг яхши ўйин намойиш этганидан дарак беради.

Биз учун ғалаба мухим эди. Ўйинда ҳимояланиш, кўп куч сарф этмасликка ҳаракат қилдик.

- Кейинги режалар қандай?

Келгуси ўйинимизни кубокда ўтказамиз ва кейинги босқичга ўтишни истаймиз. Қолганини биринчи даврадан сўнг айтишим мумкин. Бизнинг бу йилги вазифамиз – жамоани тузиш эди. Асосий вазифа келгуси йилга қўйилади”, - деб айтиб ўтди “Олмалиқ” устози баҳсдан сўнг.