Виктор Кумиков: “Насаф”дек жамоани мағлуб этиш ёқимли

7 апрель, 20:36 465

Виктор Кумиков: “Насаф”дек жамоани мағлуб этиш ёқимли

 

Олий лига 5-турида “Олмалиқ” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди. Учрашувдан сўнг “Олмалиқ” бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Яхшими ёки ёмион фарқи йўқ. Асосийси 3 очко олишимиз керак эди. “Насаф” яхши жамоа. Олий лига етакчиларидан бири. Биз шундай клубни мағлуб этганимиз ёқимли. Забихилло Ўринбоев жароҳат олганлиги учун бугун ўйнай олмади. У ўтган турда жароҳат олганди. Ўзбекистонни биринчи рақамли жамоасини мағлуб этгандан сўнг футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортишига умид қиламан, - дейди Кумиков.