Виктор Кумиков: Оддий голларни ўтказиб юбордик

Хабарингиз бор, кеча олий лига 19-туридан қолдирилган “Олмалиқ” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтди. Ушбу беллашувдан сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Олмалиқ” расмий сайти хабар бермоқда.

- Ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда тенглик кузатилди. Бугун нимага қодир бўлсак, шунга яраша ўйин кўрсатдик. Афсуски, рақиб жуда осон тарзда голлар уриб кетди. "Локомотив"дек жамоага қарши бундай хатоларга йўл қўймаслик керак, - Кумиков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!