Виктор Кумиков: Охирги нуқтани қўйишда оқсадик

23 апрель,2017, 08:17 254

Виктор Кумиков: Охирги нуқтани қўйишда оқсадик

 

Олий Лига 7-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Қизилқум” (0:0) учрашувидан кейин олмалиқликлар устози Виктор КУМИКОВ ўйин ҳақида шундай деди:

“Афсуски биз ғалаба қозона олмадик. Вазиятларга эга бўлдик. Аммо охирги нуқтани қўйишга оқсадик. Жамоалар тенг кучга эга эди, деб айта оламан.  Уч ўйиндан буён гол ўтказмаганимиз яхши ҳолат.

Бироқ бугун гол уролмаганимиз бироз ташвишли дейишимиз мумкин. Машғулотларда айнан шу ҳолатларни яхшилашга эътибор қаратамиз. Бу каби учрашувларда битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди”, – деди Кумиков.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.