Виктор Кумиков: Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ

21 июнь,2017, 11:43 226

Виктор Кумиков: Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ

 

“Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Бу ҳақда “Навбаҳор” расмий сайти хабар бермоқда.  

- Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ. Ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман. Балки об-ҳаво ўз таъсирини кўрсатгандир зеро бундай шароитга кўникиб улгурган бўлишлари лозим эди. Ёки “Пахтакор”га қарши ғалабадан кейин қандайдир хотиржамлик юзага келгандир. Хуллас ёмон ўйин кўрсатдик. Шунга қарамай, бир очкони қўлга киритишга эришдик. Бундай ўйин орқали дуранг қайд этиш биз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Фойдамизга хизмат қилган ягона ҳолат ўйин охирларида гол уриб, ирода намойиш эта олганимиз бўлди. Қолган вазиятларни барчасиз бизнинг зараримизга ишлади. Бир сўз билан айтганда футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. “Навбаҳор”ни қай тарзда ҳаракат қилишини ва улар асосан қанотлардан Йовановичга тўп етказиб берилишини билардик. Шунга қарамай, гол ўтказиб юбордик. Учрашувдан олдин берилган кўрсатмаларни йигитлар бажаришга уриниб кўришди, лекин буни уддалай олишмади, - дейди олмалиқликлар устози. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.