Виктор Кумиков: Янги мавсумда ОЧЛ йўлланмаси учун курашамиз

 

Бугун Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клуби янги мавсум олдидан таркибга қўшиб олинган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди. Тадбир "Миран" меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир давомида олмалиқликлар устози Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги мавсумга уч босқичда тайёргарлик кўрдик. Дастлаб Тошкентда, кейиничалик Туркияда ҳам машғулотлар ўтказдик. Ушбу йиғин жараёни яхши ташкил этилди. Энди буни амалда ўйинларда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Биз янги мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни истаймиз. Шунинг учун янги мавсумда кучликлар қаторига кирмоқчимиз, - дейди Кумиков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!