Виллаш - Боаш: "Зенит"далигимда Аҳмедовни ўйинларини кузатганим рост, лекин...

1 декабрь,2017, 13:54 2622

Виллаш - Боаш:

Кеча Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби бош мураббийлигидан расман кетган Андре Виллаш-Боаш ўз интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳақида тўхталиб ўтди. Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра у "Зенит"да ишлаб юрган чоғларидаёқ ҳамюртимизнинг ўйинларини кузатиб борган, бироқ, питерликлар сафида ушбу позицияда футболчилар етарлилиги сабаб уни сотиб ололмаган. Лекин, Хитой клубига келгач у Аҳмедовни ўз жамоасига таклиф қилган.

"Бир сафар клуб раҳбарияти билан Аҳмедов масаласида гаплашганим рост. Лекин, аниқ бир таклиф бўлмаган.

Албатта, мен уни Россия премьер-лигасидаги ўйинларини кузатиб борганман, бироқ, ўшанда жамоамда Хави Гарсия ҳамда Витселлар бор эди. Биз Моутиньони сотиб олишга киришдик. Кейинроқ жамоага Юсупов ҳамда Маурисиолар келиб қўшилишди. “Шанхай”га келганимда эса менга осиёлик легионер сотиб олиш масаласини қўйишди ва мен дарҳол Одилни таклиф қилдим”, - дейди португалиялик мутахассис.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.