Виллаш-Боаш бу мавсум “Шанхай СИПГ” билан соврин ютишга ваъда берди

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш яқинда старт оладиган мамлакат чемпионатини соврин билан якунлашга ваъда берди.

Мен клуб президентига мавсум якунида соврин қўлга киритишимиз ҳақида ваъда бердим. Умид қиламанки, ўйинчилар бизга ғалабалар олиб кела олади. Мавсум охирида эса ажойиб совға улашади. Биринчи бўлиш учун осон эмас. Бизда ғалаба қозониш учун барча имконият бор, – дейди Виллаш-Боаш.

Эслатиб ўтамиз, портагулиялик мутахассис бошчилигидаги жамоа ОЧЛ-2017 плей-офф босқичини мувафаққиятли ўтказиб, гуруҳ босқичига йўл олган эди. Ўша баҳсда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшиб, Оскарни голли пас билан таъминлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!