Вилли Саньоль "Бавария"га қайтиши мумкин

1 июнь, 09:25 98

Вилли Саньоль


“Бордо” клубининг собиқ мураббийи Вилли Саньоль ушбу ёзда Карло Анчелотти бошчилигидаги “Бавария” жамоасининг мураббийлар штабидан ўрин эгаллаши мумкин.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, 40 ёшли франциялик мутахассис 2016 йилнинг март ойидан бери ишсиз юрибди. Энди у Мюнхен клубида италиялик мутахассисга ёрдамчи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Саньоль 2000-2009 йилларда “Бавария” шарафини ҳимоя қилган ва 277 ўйин ўтказган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.