Виллиан Лондонни Манчестерга алмаштириши мумкин

 

Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик хавбек жамоани тарк этиши мумкин. Виллиан лондонликлар устози Антонио Контенинг тактикасига ҳар доим ҳам тўғри келмаяпти. Шунинг учун футболчи ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Виллианга “Манчестер Юнайтед” асосий номзод бўлиб турибди. Унинг хизматларига Жозе Моуриньо эҳтиёж сезмоқда. Хабарларга қараганда, манкунианликлар Виллиан учун 40 миллион фунт стерлинг беришга тайёрликларини билдириб ўтишган. Лекин “кўклар” хавбекни қўйиб юборишни исташмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!