“Вильярреал” Бакка шартномасини “Милан”дан сотиб олмоқчи

 

“Вильярреал” клубида ижара асосида ҳаракат қилаётган “Милан” футболчиси Карлос Бакка ўз фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин турибди. Буни футболчининг ўзи тасдиқлади.

“Мен бу ерда бахтлиман. “Вильярреал” айни вақтда “Милан” билан музокаралар олиб бормоқда. Умид қиламанки, ҳар икки клуб тез орада келишувга эришади”, – деди Бакка.

Шартномага кўра, “Вильярреал” Бакка шартномасини 15,5 миллион еврога сотиб олиши мумкин, бироқ Испания клуби бундай суммани тўлашга тайёр эмаслиги айтилмоқда.

Жорий мавсумда Карлос Бакка Ла Лига доирасида “Вильярреал” сафида 35 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!