“Вильярреал” Россиядан футболчи сотиб олади


 

Россиянинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Жулиано фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Унга Испания жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, Жулианога Ла Лиганинг “Вильярреал”и қизиқиш доирасига кириб қолган. Аммо ҳали “сариқ сув ости кемаси” президенти “Зенит”га расмий таклиф билдирмаган.

Маълумот ўрнида, 26 ёшли бразилиялик хавбек петербургликлар билан 2020 йилнинг ёзигача бўлган шартномаси бор.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!