“Вильярреал” клуби бош мураббийсиз қолди

Испаниянинг “Вильярреал” клуби бош мураббийи Фран Эскриба ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, чемпионатдаги қониқарсиз натижалар сабаб Фран Эскриба “Вильярреал” бошқарувидан кетди.

Маълумот ўрнида, “сариқ сув ости кемаси” вакиллари айни пайтда Ла Лигада 7 очко жамғарган ҳолда 14-ўринни банд этишган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!