“Вильярреал” қийин кечган ўйинда 3 очкони қўлга киритди

22 апрель,2017, 21:27 329

“Вильярреал” қийин кечган ўйинда 3 очкони қўлга киритди

 

Испания чемпионати 33-турида “Вильярреал” жамоаси ўз майдонида “Леганес” футболчиларини қабул қилди.

Анчагина муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда “сариқ сувости кемаси” 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 68-дақиқасида Бакамбу ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Герреро мувозанатни тиклади.

Ўйинни сўнгги сонияларида Бакамбу яна катта саҳнага чиқиб, жамоасига 3 очко тақдим қилган голни киритди.

Вильярреал – Леганес 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 68 Бакамбу, 1:1 – 90 Герреро, 2:1 – 90 Бакамбу.

Вильярреал – Фернандес, Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Сориано, Тригерос, Сориано (Дос Сантос, 76), Сансоне (Кастильехо, 61), Сольдадо (Адриан, 87), Бакамбу.

Леганес – Яго Эррерин, Сиовас, Инсуа, Марин, Диас, Пирес (Буэно, 70), Моран, Лопес (Саму, 81), Бустинса, Лусиано (Тимор, 66), Герреро.

Огоҳлантиришлар: Мусаккьо (65), Бустинса (73), Моран (84), Сиовас (90).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.