Виталий Денисов Европа лигаси гуруҳ босқичини Данияда бошлаб, Чехияда тугатади

Аввал хабар берганимиздек бугун Франциянинг Монако шаҳрида УЕФА Европа лигасининг 2017/18 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра ҳамюртимиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клуби "F" гуруҳидан ўрин олди. Энди Денисов жамоаси гуруҳ босқичини 14 сентябрь куни Данияда маҳаллий «Копенгаген»га қарши бошласа,  гуруҳнинг сўнгги баҳсини 7 декабрь куни Чехиянинг «Злин» клубига қарши ўтказади.

Бу мавсум еврокубокларда иштирок этувчи ягона ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

14 сентябрь: «Копенгаген» — «Локомотив»

28 сентябрь: «Локомотив» — «Злин»

19 октябрь: «Шериф» — «Локомотив»

2 ноябрь: «Локомотив» — «Шериф»

23 ноябрь: «Локомотив»— «Копенгаген»

7 декабрь: «Злин» — «Локомотив».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!