Виталий Денисов: Футболчиларнинг жароҳати "Краснодар"ни кучсизлантириб қўймайди

Москванинг "Локомотив" клубида тўп сурувчи ҳамюртимиз Виталий Денисов Россия премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган "Краснодар"га қарши баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Краснодар"нинг Россия кубоги доирасида "Урал"га қарши ва чемпионатдаги "Спартак"ка қарши ўйинларини кўриб чиқдик.
Тўғри, рақибларимизнинг асосий таркиб футболчиларининг кўпчилиги жароҳат олишган. Аммо, "Краснодар" сафида уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор", -
дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.


Маълумот учун, "Локомотив" ва "Краснодар" жамоалари ўртасидаги баҳс 13 март куни Москвада бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!