Виталий Денисов Хитойга қарши ўйинга қадар жароҳатидан тикланиши кутилмоқда

 

Москванинг “Локомотив” клуби сафида жароҳат олиб, операция қилинган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов миллий терманинг 31 август куни Хитойга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тикланиши кутилмоқда.

30 ёшли ҳимоячи жароҳати сабаб миллий терма жамоа сафида Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи учрашувини ўтказиб юборганди. Айни вақтда у шифокорлар назорати остида бўлиб турибди ва тикланиш жараёнини ўтказяпти.

Шифокорлар хулосасига кўра, Денисов 31 августгача жароҳатидан тузалади ҳамда Хитой билан ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлади.  Аввалроқ Виталий Денисов ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинларни ҳам қўйиб юборганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!