Виталий Денисов: Янада кучлироқ бўлиб қайтаман

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов 2016/17 йилги мавсум якунида белидан жароҳат олганди.

Шу муносабат билан тажрибали ҳимоячи Германияда жарроҳлик амалиётини ўтказди ва у муваффақиятли ўтди. “Темирйўлчилар” шифокори Никита Карлицкийнинг айтишича, Денисов тикланиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.  

- Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо белдаги оғриқлар бутунлай йўқолганича йўқ. Жарроҳлик амалиёти 3,5 соат давом этди. Шифокор икки ҳафтадан кейин зал ва бассейнда машғулотларларни бошлашим мумкинлигини айтди. Янада кучли бўлиб қайтаман, – деди Виталий Денисов.

30 ёшли футболчи жароҳати туфайли Ўзбекистон термасининг Таиландга қарши ўртоқлик ҳамда Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи ўйинларини ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!