Виталий Денисовнинг жамоадоши фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин

20 июнь, 17:00 237

Виталий Денисовнинг жамоадоши фаолиятини

Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук “Наполи” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли россиялик футболчининг “темирйўлчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Неаполликлар Миранчукдан ташқари икки португалиялик футболчи - Нелсон Семеду (“Бенфика”) ва Рафаэл Геррейроларнинг (Боруссия Д”) номзодлари билан ҳам қизиқиб кўришмоқда.