Виталий Кличко: Киев ЕЧЛ финалини ўтказишга муносиб


Киев мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Украина пойтахти 2018 йилда Европа чемпионлар лигасида финал учрашувини юқори даражада ўтказишга қодир.

Биз жамоа йиғамиз ва ишчи гуруҳ ташкил қиламиз. Ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни бир йил давомида бартараф этамиз. Бизда барча шароитлар бор, шунингдек кучли жамоа ва инфратузилма ҳам мавжуд, – дея Кличконинг сўзларини келтиради “Футбол 24” нашри.

Бундан ташқари Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелко тез орада Киевдаги ЕЧЛ финалига тайёргарлик ишлари бошланишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017/18 мавсум ЕЧЛ финал учрашуви Киевда бир йилдан сўнг 26 май куни ташкил этилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!