685 0

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони, Киев мэри Виталий Кличко ушбу вазнда собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони британиялик Леннокс Льюис билан жанг ўтказади, дея хабар беради ака-ука Кличколар фан-клуби сайти.

Мазкур кўргазмали жанг 30 сентябр – 5 октябр кунлари WBCнинг Киевда ўтадиган 56-конгрессида ташкил қилинади. Жанг хайрия аукциони доирасида бўлиб ўтади. Жанг шартлари кейинроқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Леннокс Льюис – Виталий Кличко жанги 2003 йили 21 июн куни бўлиб ўтган ва ўшанда украиналик боксчининг жароҳати сабабли тўхтатилган ҳамда Льюиснинг ғалабаси эълон қилинган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98