Витсель: Бельгия тарих яратди

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аксель Витсель кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Бразилия (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун биз тарих яратдик. Бу унутилмас лаҳзалар. Чунки биз ярим финалга шунчаки чиқмадик, биз Бразилияни ютиб чиқдик. Шундай бахтлимизки, ҳалигача қандай ишни амалга оширганимизга ўзиммиз ҳам ишонмаяпмиз.

Ғалабамизнинг сири нимада дейсизми? Биз бугун ўта тартибли ўйин кўрсатдик, айниқса ҳимояда.

Кевин Де Брёйне жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкинки? Албатта, бунинг учун унда ҳамма нарса етарли”, - дейди Витсель.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 10 июль куни мусобақанинг ярим финалида Францияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!