Владимир Кличко “Олд Траффорд”га ташриф буюрди

  • 12 декабрь, 2016, 13:26
  • 0
  • Бокс

Украиналик боксчи Владимир Кличко (64-4, 54 КО) Англия чемпионати 15-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилиш учун “Олд Траффорд”га ташриф буюрди.

Унинг “туманли альбион”га ташрифидан кўзланган мақсад супер оғир вазн тоифасида IBF чемпионлик камари соҳиби британиялик Энтони Жошуа (18-0, 18 КО) билан бўлажак жанг борасида келишувга эришиш эди.

Ҳозирча мазкур жанг 2017 йил 29 апрелида Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!