Владимир Путин Конфедерациялар кубоги - 2017 очилиш маросимига келади

16 июнь,2017, 15:44 315

Владимир Путин Конфедерациялар кубоги - 2017 очилиш маросимига келади

 

Хабарингиз бор, эртадан Россияда Конфедерациялар кубоги мусобақаси старт олади.

Ушбу турнир очилиш маросимига Россия федерацияси президенти Владимир Путин ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Конфедерациялар кубоги мусобақасида дастлаб Россия – Янги Зеландия учрашуви бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир 17 июндан 2 июлга қадар Россияда тўртта шаҳрида ўтказиладиган. Шунингдек, очилиш маросимига Россия эстрадаси юлдузлари Алсу, Сергей Лазарев ва DJ Smash ташриф буюради.