Водилда кураш байрами бўлиб ўтмоқда (фото)

  Фарғона туманидаги Водил қишлоғининг "Чинор таги" маданият ва истироҳат боғида анъанавий кураш байрами бўлиб ўтмоқда. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ўтказилаётган республика очиқ турнирида қўшни давлатлар - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон полвонларининг ҳам иштирок этаётганлиги байрамга янада файз бағишлаб турибди. Курашчилар орасида оммага машҳур бўлган Ҳамид ҳамда Темир полвонлар хотирасига уюштирилаётган мазкур турнирда 8 та вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтяпти. Аёллар эса  спортнинг кураш тури бўйича 3 та вазн тоифасида даврага тушадилар.                                                        

                                                                           Илҳом РАҲМОНОВ, Sports.uz учун махсус.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!