"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Водийда футболни нақадар яхши кўришларни деярли барча яхши билади. Олий лигада Водийнинг 4 та жамоаси ҳаракат қилди. Биз водий клубларининг ўзаро ўйинларида қайси жамоаа энг кўп очко тўплагани ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

4. "Нефтчи". 2 ғалаба, 4 мағлубият. Тўплар нисбати 7-9
"Водий дербилари"да энг кам очко тўплаган жамоа "Нефтчи" бўлди. Фарғоналиклар "Андижон" билан кечган ҳар иккала беллашувда ҳам 1:2 ҳисобида ютқазишган бўлишса, "Навбаҳор"ни уйда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, сафарда 1:2 ҳисобида ютқазди. "Қўқон-1912" билан кечган Фарғона дербиларида ҳар икки ўйинда ҳам мезбон жамоа 2:1 ҳисобида устун келган. Эътиборли жиҳати "Нефтчи" водий клубларига фақат 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

3. "Андижон". 3 ғалаба, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 5:7
"Андижон" "Нефтчи"ни икки ўйинда ҳам 2:1 ҳисобида таслим этди. "Навбаҳор"ни эса уйида 1:0 ҳисобида ютиб, меҳмонда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Қўқон-1912" билан ҳар икки учрашувда ҳам жамоа очкосиз қолиб кетди - 0:2 ва 0:1.

2. "Қўқон-1912". 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати 8:9
Қўқонликлар "Андижон"ни икки учрашувда ҳам мағлубият кўчаси сари етаклашган бўлса, "Нефтчи" билан ўйинларда мезбондаги жамоалар устун келишган. "Навбаҳор" билан Қўқонда дуранг ўйнаб, Наманганда йирик 1:5 ҳисобида таслим бўлган "Қўқон-1912" Водий жамоаларидан 10 очко олган.

1. "Навбаҳор". 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати 10:5
Водий жамоаларининг ўзаро тўқнашувларида энг яхши натижани "Навбаҳор" қайд этди. "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" Намангандан қуруқ қайтишган. Ўз ўрнида "лочинлар" сафардаа фақатгина Қўқонликлардан очко ола билишган. Юқоридаги учта клубнинг ҳам тўплар нисбати "-"да ўлса, "Навбаҳор"да бу кўрсаткич +5 ни ташкил этган.

Афсуски Водийнинг 4 та жамоасидан ҳеч бири турнир жадвалида "кучли ўнликка" ҳам кира олишмади. "Нефтчи" - 11, "Қўқон-1912" - 12 ўринни эгаллаган бўлса, "Навбаҳор" 15-поғонани банд этиб, ўтиш ўйинида майдонга тушадиган бўлди. "Андижон" жамоаси эса Олий лига билан хайрлашди ва келаси мавсумда Биринчи лигада ҳаракат қилади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!