Водий дербиси: “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихидан

 

Суперлига 4-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Қўқонликлар матбуот хизмати водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 24 бор куч синашишган. 5 та учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-27. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 19 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

21.10.2017  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 2:0
01.10.2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1
31.05.2015  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1
23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг бештасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган.

Қўқондаги сўнгги учрашув

Ушбу жамоаларининг охирги ўйини 2017 йилги чемпионатнинг  25-турда  Қўқонда бўлиб ўтган ўйин эди.  Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Ҳакамлар гуруҳи

31 март  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Ушбу ҳакам ўтган йили ҳам “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини бошқарган.

Суперлига, 4-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)

Комиссар: М. Саидқосимов

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни соат 18:00да “Марказий” стадионида старт олади. 30 март куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари Учкўприкдаги “Марказий” стадионда майдонга тушишади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!