Водий дербиси олдидан. “Қўқон-1912” – “Навбаҳор”: Кимнинг трансфер нархи баланд

 

Суперлига 4-турида “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” футболчилари билан куч синашади. Водий дербиси мақомидаги мазкур беллашув 31 март кунига белгиланган.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати Германиянинг Transfermarkt.de порталига асосланиб, ҳар икки жамоа футболчиларнинг тахминий трансфер нархини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, “Қўқон-1912” жамоасининг умумий нархи 4,23 миллион еврога баҳолган. Қўқонликлар таркибида трансфер нархи энг юқори бўлган футболчи Александр Мерзляков бўлиб турибди. Унинг трансфер нархи 450 минг еврога тенг.

“Навбаҳор”нинг умумий нархи эса 4,4 миллион еврога баҳоланган. Наманганликлар таркибидаги энг қиммат футболчи – Даврон Ҳошимов бўлиб, унинг трасфер нархи 400 минг еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!