Воҳа дербисини Шерзод Қосимов бошқаради

 

14-16 июнь кунлари олий лига 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда “Насаф” жамоаси Ғузорда “Шўртан” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Мазкур учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Унга кўра, воҳа дербисини Шерзод Қосимов бошқаради. Қанотларда унга Андрей Цапенко ва Набийжон Рўзимовлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Аскер Нажафалиев ишлайди.

Ҳакамлар ишини Радик Серазетдинов назорат қилади. Бахтиёр Маметов Ўзбекистон ПФЛ вакили сифатида учрашувга ташриф буюради.

ЎзПФЛ, 13-тур

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши)

15.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Набийжон Рўзимов (Тошкент)

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Қизиқарли маълумот, ўтган йилги Ғузорда бўлиб ўтган 3 августдаги 16-тур доирасидаги,  мазкур жамоалар баҳсини ҳам айнан Шерзод Қосимов бошқарган. Бу йилги чемпионатда эса илк бор жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!