Воҳид Шодиев «Машъал» билан шартнома имзолади

Фаолияти давомида «Бухоро», «Бунёдкор», «Нефтчи», «Қизилқум» каби жамоаларда тўп тепган тажрибали ҳужумчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Воҳид Шодиев «Машъал» жамоаси аъзосига айланди. Шодиев айни пайтда клуб билан бирга ва у «газчилар» билан икки йиллик битимга имзо чеккан.

Ушбу хабар қанчалик ҳақиқат эканини билиш мақсадида у билан боғландик ва футболчининг ўзи ҳам ушбу хабарни расман тасдиқлади. Бундан ташқари, Воҳид Шодиев Малайзия чемпионатида маълум муддат фаолият кўрсатди. Хорижда «Перак» клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи 10та баҳсда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 2 та гол киритишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!