"Вольфсбург" Бразилия терма жамоаси футболчисини сотиб олди

16 июнь, 07:33 236

Германиянинг «Вольфсбург» клуби «Интеснасьонал» жамоаси аъзоси Вильямни сотиб олганини эълон қилди. 22 ёшли футболчи жамоа билан беш йиллик шартнома имзолади.

Бразилия терма жамоаси футболчисини «бўрилар» 5,6 млн еврога сотиб олгани айтилмоқда.

«Инстернасьонал»да 119 ўйинда иштирок этган Вильям Риода ўтаган Олимпиадада иштирок этган эди.