"Вольфсбург" қайсарлик қиляпти

 

Молиявий қийинчиликлар тўрига илиниб қолган Бундеслиганинг "Вольфсбург" жамоаси катта маош олаётган етакчи футболчилари билан хайрлашмоқда. Хусусан, швейцариялик ҳимоячи Рикардо Родригес ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этиб, "Интер" сафига қўшилиш борасида келишувга эришган.

"Интер" ҳам бу футболчини олишга рози. Фақат италиклиялар тажрибали ҳимоячининг 22 миллион еврога баҳоланган трансфер нархини пасайтирилишини сўрамоқда. "Вольфсбург" эса ўз ҳимоячисни арзонроқ баҳога беришга қайсарлик қилмоқда.

Аслида Родригесга сўралган пулни берадиган жамоалар ҳам оғиз солган. Лекин моҳир ҳимоячи "Арсенал", ПСЖ ва "Марсель" каби клублар чақирувига рад жавобини бериб, фақат "Интер"га ўтишини айтмоқда. "Интер" бу футболчини 15 миллион еврога олмоқчи.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!