Воситачи бўлиш учун қандай ҳужжатлар керак?

 

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 2016 йилдан бошлаб футболда “Агент” тушунчаси бекор қилиниб, ўрнига “Воситачи” тушунчаси киритилгани ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида воситачилик қилмоқчи бўлганлар албатта ЎзПФЛда рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Футбол Федерацияси маслаҳатчи-ҳуқуқшуноси (юрисконсульти)га тақдим этилиш лозим.

1. Паспорт нусхаси;

2. ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев номига ариза;

3. Футболчи ёки клуб билан шартномас нусхаси;

4. Воситачилик ҳақида декларация имзо чекиш. 

Қайд этиш жоиз, воситачилар шу йилнинг 9 августига қадар ЎзПФЛда рўйхатдан ўтиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!