WSB: Эртага Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари ўртасида супержанг бўлади

  • 17 февраль, 2017, 21:01
  • 2
  • Бокс
 

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" ва "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари учрашув олдидан мусобақа супервайзери Рэй Силвас ўз фикрларини билдирди.

- Эртага бизни ажойиб учрашув кутмоқда, - деди Рэй Силвас. - Мезбонлар - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоаси Бутунжаҳон бокс серияларининг икки карра ғолибидир. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари эса Рио Олимпиадасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, улкан ютуққа эришди. Бу икки буюк жамоа эртага ўзаро куч синашади. Мен ана шундай учрашув супервайзери бўлганимдан мамнунман.

"Uzbek Tigers" ва "Astana Arlans Kazakhstan" боксчилари бунгача икки маротаба куч синашишган. Ўтган йили Тошкентда бўлган баҳсда ҳамюртларимиз 4:1 ҳисобида зафар қучган. Қозоғистондаги беллашув эса ҳудди шу ҳисобда мезбонлар фойдасига ҳал бўлган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!