WSB: Исроил Мадримов vs Сапарбай Айдаров

 

 

"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари баҳсида Исроил Мадримов ва Сапарбай Айдаров 75 килограмм вазн тоифасида жанг қилади.

Исроил ўз вазн тоифасида Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг кучли боксчиларидан. Энг катта ютуғини Осиё ўйинларида қўлга киритган ва терма жамоасиз ҳисобига кумуш медаль қўшган.

22 ёшли боксчимиз WSB турниридаги иштирокини 4 март куни бошлади ва россиялик Ражаб Ражабовни катта устунлик билан енгди.

Исроилнинг Тошкентдаги учрашувдаги рақиби Сапарбай Айдаров Қозоғисон чемпиони бўлган. Бу боксчи ҳам Бутунжаҳон бокс серияларидаги иштирокини 4 март куни бошлади ва "Хитой Аждарлари" вакили Мингганг Жаони 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу жангда икки боксчидан бирининг ҳисобига илк мағлубият ёзилади.

 

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!