WSB VII мавсумига старт берилди ёхуд “Cuba Domadores” мусобақани ғалаба билан бошлади

  • 4 февраль, 2017, 11:54
  • 0
  • Бокс


Хабарингиз бор, кеча бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсумига старт берилди. Янги мавсумдан жамоалар уч гуруҳ ва учта минтақага бўлинган ҳолда баҳсларга киришди.

Дастлаб Америка минтақасининг “А” гуруҳида жамоалари рингга кўтарилишди. Ўтган мавсум ушбу турнир бош совринини қўлга киритган Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси Венесуэланинг “Venezuela Caciques” жамоасини қабул қилиб, рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Cuba_Domadores

Гуруҳнинг иккинчи беллашувида Колумбиянинг “Colombia Heroicos” сафарда Аргентинанинг “Argentina Condors” жамоаси билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Colombia Heroicos

Эслатиб ўтамиз, “C” гуруҳида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” сафарда Хитойнинг “China Dragons” жамоаси билан куч синашса, гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилигида Россиянинг "Russian Boxing Team" ва Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари билан рақобатлашади.

Uzbek Tigers

Маълумот учунWSB бутун дунёда 10 вазн тоифасида энг яхши ҳаваскор боксчилар ўртасида профессионал даражадаги мусобақа ҳисобланади. WSBнинг барча боксчиларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади. Ҳар бир жангда ғолиблар профессионал боксдаги каби учта ҳакам томонидан қўйилган очколар бўйича аниқланади. Шунингдек, бунда нокаут, техник нокаут ёки рад этиш ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!