Wenger Out: "Арсенал" сафарда "Вест Бромвич"га ютқазди

18 март, 19:21 426

Wenger Out:

 

Англия чемпионати 29-турида "Арсенал" сафарда "Вест Бромвич" меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган ўйинда майдон эгалари  3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ғолиблар сафида ҳимоячи Доусон дубль қайд этган бўлса, Робсон-Кану ўз ҳисобида битта гол ёздириб қўйди. "Арсенал" сафида эса Алексис Санчес битта жавоб голини киритди. 

Вест Бромвич – Арсенал 3:1

Голлар:1:0 – 12 Доусон, 1:1 – 15 Санчес, 2:1 – 55 Робсон-Кану, 3:1 – 75 Доусон.

Вест Бромвич – Фостер, Маколи, Ньом, Доусон, Эванс, Флетчер, Ливермор, Шадли, Брант (Якоб, 72), Макклейн, Рондон (Робсон-Кану, 54).

Арсенал – Чех (Оспина, 38), Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Рэмзи, Джака, Уолкотт (Жиру, 65), Окслейд-Чемберлен, Санчес (Ивоби, 78), Уэлбек.

Огоҳлантиришлар: Макклейн (42).

Учрашув вақтида "Wenger Out" банери туширилган самолёт стадион узра парвоз қилди. 

Аммо франциялик мутахассисни қўллаб-қувватлаган бошқа мухлислар ҳам топилди. Улар "Венгерга ишонамиз. Уни ҳурмат қилинг" ёзуви битилган банерни самолётда учирди.