ХЧК. “Интер” Хитойда француз клубини мағлуб этди

Халқаро Чемпионлар Кубоги турнири доирасида бугун Италиянинг “Интер” клуби Франциянинг “Лион” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган ушбу қарама-қаршиликда “нерадзуррилар” учрашувнинг 74-дақиқасида Стеван Йоветич томонидан киритилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Халқаро Чемпионлар Кубоги.

Интер (Италия) – Лион (Франция) 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 74 Йоветич.

Интер – Ханданович (Паделли, 46), Мурильо (Шкриньяр, 46), Нагатомо (Валиетти, 46), Миранда (Раноккия, 67), Д`Амброзио, Гальярдини (Кондогбиа, 46), Жоау Мариу (Биабиани, 88), Валеро (Брозович, 67), Кандрева (Габриэл, 46), Пинамонти (Йоветич, 46), Эдер (Перишич, 46).

Лион – Антони Лопеш (Горжлен, 46), Морель, Марсело (Диакаби, 60), Рафаэл (Тете, 46), Марсал (Менди, 31; Нкулу, 60), Траоре (Маолида, 46),Дардер (Гренье, 60), Фекир (Ауар, 46), Тузар (Ферри, 60), Депай (Маммана, 67), Диас (Гуири, 46).

Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (16), Дардер (45).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!