Хаби Алонсо: Гвардиола мен билан қизиққан, аммо Бусткесни танлаб адашмаган

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо 2009 йили “Ливерпуль”дан “Реал Мадрид” клубига ўтишдан аввал “Барселона”да ўйнаши мумкин бўлганини айтди.

“Ливерпуль” раҳбарияти ва шахсан Рафаэль Бенитес мени трансферга қўйиш истаги борлигини айтганди. Ўша вақтда “Барселона”ни бошқариб турган Пеп Гвардиола менга қизиқиш билдирган эди.

Бенитес эса у билан гаплашиб, менга юқори баҳо берган ва “Барселона” ўйин услубига мослашиб кета олишимни айтган. Бироқ ўша вақтда Бускетс ҳам ўзини кўрсата бошлаган эди. Унинг келажаги порлоқ экани кўриниб турганди. Гвардиола охир оқибат Бускетсни танлади ва адашмади”,  – деди Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!