Хаби Алонсо ўзининг 500-ўйинини ўтказди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо кеча бўлиб ўтган “Герта”га қарши баҳсда ўзининг юбилей учрашувини ўтказди.

Учрашувнинг 61-дақиқачида Жошуа Киммихнинг ўрнига заҳирадан майдонга туширилган 35 ёшли испаниялик футболчи ўзи иштирок этган мамлакат чемпионатларидаги 500-ўйинида иштирок этди.

Gracenote Live нашрининг маълум қилишича Алонсо фаолияти давомида “Эйбар” сафида 12та, “Реал Сосьедад” сафида 114та, “Ливерплуь” сафида 143та, “Реал” сафида 158та ва “Бавария” сафида 71та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!