Хабиб Нурмагомедов: Фергюсон ажойиб жангчи, аммо ақли йўқ

Аввалроқ хабар берганимиздек, россиялик аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедов ўзининг навбатдаги жангини 7 апрел куни енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсонга қарши ўтказади. Бу жанг мутлоқ жаҳон чемпионлиги учун бўлади.

Ушбу баҳс олдидан Хабиб рақиби ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

– Тони жуда шафқатсиз жангчи, шу қатори у ажойиб инсон. У аралаш яккакураш жанг санъатлари тарихида 10 кетма-кет ғалаба эришганлардан биридир, аммо UFC Фергюсонни ҳурмат қилмайди. Фергюсон UFCнинг вақтинчалик чемпиони.

– Тони Фергюсон ажойиб жангчи, бироқ шаҳс сифатида у ақли йўқ, – дея Хабибнинг сўзларидан иқтибос келтиради BJ Penn.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!