Хабиб Нурмагомедов: Мейвезер Макгрегорни “дўппослашини” истайман

Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедов америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жангни томоша қилишни маълум қилди.

Албатта, бу жангни кўраман. Менимча, Мейвезер ғалаба қозонади, – дейди Нурмагомедов. – Умуман мен унинг Конорни “дўппослашини” истардим. Бу танаффусдан фойдаланиб, мен Тони Фергюсон билан ҳисоб-китоб қилиб олардим, аммо ўйлайманки, Мейвезер жангнинг иккинчи ярмида, олтинчи раунддан кейин Макгрегор билан урушади. Флойд умуман бокс даражадаги боксчи.

Мазкур жанг 26 август куни бокс қоидаларига кўра Лас-Вегасда ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!