Хабиб Нурмагомедов “Реал”нинг ашаддий мухлиси чиқиб қолди

19 апрель, 21:16 670

Хабиб Нурмагомедов “Реал”нинг ашаддий мухлиси чиқиб қолди

UFC ва ММА йўналиши бўйича енгилмас жангчи – Хабиб Нурмагомедов кечаги “Реал”нинг “Бавария” устидан қозонилган ғалабасидан сўнг, ўзининг Instagram саҳифасида пост қолдирди.

“Мен болаликдан футболга қизиқаман ва “Реал”га мухлислик қиламан. Бу дунёдаги энг кучли жамоа, энг яхши тўпурарга эга, энг яхши ҳимоячи ва энг яхши мураббийга эга бўлган жамоадир. Бундан ташқари энг яхши мухлисларга эга жамоа ҳамдир”.

Хабиб Нурмагомедов

Ўз наватида Криштиану Роналду бу постга бефарқ қарагани йўқ ва Хабибни ўзининг яқин “укаси” эканлигини таъкидлади.

SPORTS.uz