Хабибулина Қозоғистондаги турнирдаги иштирокини якунлади

Айни кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида аёллар ўртасидаги турнир давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг чорак финалчилари номи маълум бўлди.

Ҳамюртимиз Альбина Хабибулина бугун иккинчи даврада россиялик Нонна Кургинянга қарши кортга чиқди. 1 соат 35 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда россиялик ракетка устаси ҳар иккала сетда бир хил – 6:3, 6:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Ушбу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртларимиз – Полина Меренкова/Камола Умарова дуэти эса чорак финал баҳсида кортга чиқдилар. Уларга россиялик теннисчилар – Нонна Кургинян/Диана Шевчено жуфтлиги рақибалик қилишди.

54 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда эса теннисчиларимиз 6:2, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Энди уларга финал учун йўлда қозоғистонлик теннисчилар билан баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!